Мбаппе келаси мавсум ҳам ПСЖда ўйнашини айтиб ўтди

  • Mr.NoBoDy 03.07.2019 12:21
  • 1055
  • 30

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе шу трансферлар ойнасида бошқа клубга ўтишни режалаштирмаяпти.

Ҳужумчининг "Twitter"да маълум қилишича, у яқинлашиб келаётган мавсумда ҳам парижликлар таркибида тўлиқ ҳаракат қилади.

Мбаппе ПСЖга 2018 йил ёзда "Монако" сафидан ўтган эди. У якунланган мавсумда 43та баҳсда майдонга тушиб, 39та гол уришга эришган.

Форварднинг парижликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган. ОАВ футболчи фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган клублар орасида "Реал"ни алоҳида эътироф этаётган эди.

Футболчи 2017 йилдан буён Франция терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар