Миржалол Қосимов: "Битта рақиб билан кетма-кет икки марта ўйнаш оғир"

  • Mr.NoBoDy 03.07.2019 12:42
  • 1028
  • 30

Лига Кубоги 2-туридан ўрин олган АГМК - "Металлург" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

"Аввало барча журналистларни ўтган байрамлари билан табкрилайман. Фаолиятларида омадлар ёр бўлсин.

Ўйинга келсак, битта рақиб билан кетма-кет икки марта ўйнаш оғир. Агар ўтган баҳсда биз ғалабага лойиқ эдик, бугун эса дуранг адолатли бўлди. Яна икки кундан сўнг ўйнаймиз. Иссиқ, чарчоқ аломатлари...Албатта таркибда ўзгаришлар бўлади, ёшлар тажриба тўплайди. Рақибнинг хатосидан фойдаланиб гол урдик, сўнгги дақиқаларда эса ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Ҳаёт давом этади.

Умуман олганда жамоа тузиш осон эмас. Мавсум оғир ўтмоқда, агар йил сўнгги бўлганида бошқа гап эди. Барчасини вақт кўрсатади. Албатта таркибимизни кучайтиришни истаймиз. Танаффус бизга фойда келтиради деб умид қиламан", - дейди Миржалол Қосимов.

Ўхшаш янгиликлар