ПСЖ Лукас Васкесни сотиб олиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 03.07.2019 13:00
  • 1293
  • 30

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Лукас Васкес ПСЖ қизиқишлари доирасида.

Парижликлар ҳужум чизиғини кучайтириш ниятидалар ва испаниялик вингерни ўз таркибига қўшиб олишмоқчи.

Зинедин Зидан келаси мавсум катта эҳтимол билан 28 ёшли футболчига ишонч билдирмайди. Бундан эса "қизил-кўклар" фойдаланиб қолиши мумкин.

Васкеснинг "Реал" билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йил июнга қадар мўлжалланган.

Ҳужумчи якунланган мавсум "қаймоқранглилар" либосида, Ла Лигада 31та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Ўхшаш янгиликлар