Расман: Тиаго Мендеш - "Лион" футболчиси

  • Mr.NoBoDy 03.07.2019 15:00
  • 1076
  • 30

"Лилль"нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Тиаго Мендеш "Лион"га ўтди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Битим шартлари ошкор этилмаяпти. 

Трансфер "Лион" учун 25 миллион еврога тушган. 27 ёшли футболчи "Лилль"да 2017 йилдан буён тўп тепиб келаётган эди. Футболчи "Гояс" тарбияланувчиси ҳисобланади. 

У бундан ташқари Бразилиянинг "Сан-Паулу" клубида ҳам ўйнаган.

Мендеш якунланган мавсум барча турнирларда 37та ўйинда майдонга тушиб, 5та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар