ads


Расман: Яя Туре Хитойнинг қуйи дивизионидаги клубга ўтди

  • Mr.NoBoDy 03.07.2019 15:21
  • 585
  • 30

"Барселона" ва "Манчестер Сити"даги ўйинлари билан танилган Яя Туре Хитойнинг 2-дивизионида иштирок этадиган клуб билан шартнома имзолади.

Бу клуб Хитойнинг қуйи дивизионида етакчилик қилаётган "Циндао Хайню"дир. Шартноманинг муддати ва молиявий талаблари ҳақида маълумот берилмаяпти.

Ивуарлик футболчи терма жамоа таркибида 100 дан ортиқ ўйинларда қатнашган.

У шунингдек 4 карра Африканинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Футболчи фаолияти давомида "Беверен", "Металлург", "Олимпиакос", "Монако", "Барселона" ва "Манчестер Сити" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар