ads


Расман: "Айнтрахт" харидни амалга оширди

  • Mr.NoBoDy 03.07.2019 16:42
  • 537
  • 30

Германиянинг "Айнтрахт" клуби Эрик Дурм билан шартнома имзолади.

Эрик Дурм бунгача Англиянинг "Хаддерсфилд Таун" клубида ўйнаётган эди. Томонлар 2023 йилгача, яъни 4 йиллик шартномага имзо чекишди.

Қайд этиш керакки, бу трансфер "Айнтрахт" учун текинга тушди. Футболчи инглиз клубига 2018 йил 13 июлда ўтган эди.

Дурм "Майнц 05" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2013-2018 йиллар давомида Дортмунднинг "Боруссия" клубида ўйнаган.

Футболчи якунланган мавсум барча турнирларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассистга эришган.


Ўхшаш янгиликлар