Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби 2014 йилги Жаҳон чемпиони билан шартнома имзолади

  • Mr.NoBoDy 03.07.2019 21:00
  • 1012
  • 30

"Айнтрахт" клуби собиқ "Боруссия Д" ҳимоячиси Эрик Дурмнинг трансферини эълон қилди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. 27 ёшли германиялик футболчи франкфуртликлар билан 2023 йил 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Ўтган мавсум Дурм "Хаддерсфилд Таун" сафида 30 учрашувда ҳаракат қилди ва клуби билан АПЛдан Чемпиошипга равона бўлди.

Шунингдек, Дурм 2014 йили Бразилия мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатида Германия терма жамоаси билан бош совринга эга чиққан.


Ўхшаш янгиликлар