ads


"Манчестер Сити" яна бир футболчини ўз сафига қўшиб олди

  • Mr.NoBoDy 04.07.2019 00:00
  • 530
  • 30

"ПСВ Эйндховен" ҳимоячиси Анхелиньо "Манчестер Сити" билан 4 йиллик шартнома имзолади.

Бу ҳақда "шаҳарликлар"нинг расмий сайтида эълон қилинди. Аввал Анхелиньо 2013 йили 16 ёшида "Сити"га қўшилган ва кейинроқ "Нью-Йорк Сити", "Жирона" ва "Мальорка" жамоаларида ижарада тўп тепди.  Ўтган мавсумни ПСВ сафида ўтказган испяниялик ҳимоячи 34 ўйинда иштирок этди ва Голландия чемпионатининг рамзий жамоасидан ўрин олди.

Унинг "Сити" клубидаги асосий рақобатчилари Александр Зинченко, Бенжамин Менди ва Фабиан Дельф каби футболчилар бўлишади. 


Ўхшаш янгиликлар