Перу терма жамоаси бош мураббийи: "Бизнинг мақсадимиз - Копа Американи ютиш"

  • Mr.NoBoDy 04.07.2019 11:42
  • 1026
  • 30

Перу терма жамоаси устози Рикардо Гарека Копа Америка ярим финалидаги Чили (3:0)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Биз кучли рақибга қарши ажойиб ҳаракат қилдик. Бразилия билан бўладиган ўйин бутунлай ўзгача бўлади. Бизнинг мақсадимиз - Копа Американи ютиш", - дейди Гарека.

Эслатиб ўтамиз, Перу термаси Чилини ютиш орқали мусобақанинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. Жамоа финалда 5 карра жаҳон чемпиони бўлмиш Бразилия терма жамоаси билан тўқнаш келади.

Финал 8 июль куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бўлиб ўтади.


Ўхшаш янгиликлар