Бенитес: "Далянь Ифан - мукаммал лойиҳа"

  • Mr.NoBoDy 04.07.2019 13:00
  • 737
  • 30

"Далянь Ифан" бош мураббийи Рафаэль Бенитес ўзининг Хитой клубига ўтишига изоҳ берди.

"Фаолиятим давомида менга молиявий жиҳатдан яхши таклифлар бўлган. Аммо мен излаган лойиҳалар ичида бунақаси йўқ эди. "Далянь Ифан" мен учун мукаммал бир вақтда пайдо бўлган ажойиб лойиҳадир. Бу эса менинг қароримда асосий омил бўлиб хизмат қилди.

Сўнгги йиллар давомида Хитой Суперлигасини кузатдим ва бу ерга мен билган кўплаб футболчи ва мураббийлар ташриф буюришди", - дейди Бенитес.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис янги клубида 12 миллион евро маош олади.

Ўхшаш янгиликлар