ads


Расман: Фрэнк Лэмпард - "Челси" бош мураббийи

  • Mr.NoBoDy 04.07.2019 13:21
  • 560
  • 30

Ниҳоят, "Челси" бош мураббийлигига клуб афсонаси Фрэнк Лэмпард келди.

Лондоннинг "Челси" клуби Фрэнк Лэмпардни расман жамоа бош мураббийи деб эълон қилди.

Лэмпард 2018 йил май ойидан бери "Дерби Каунти"ни бошқариб келаётган эди.

Англия терма жамоасининг собиқ аъзоси футболчилик фаолиятининг катта қисмини, яъни 2001 йилдан 2014 йилга қадар "Челси" сафида тўп тепган. Лэмпард бу вақт давомида 648та ўйин ўтказиб, 211та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар