Агент: "Барселона" Коутиньони сотишни хоҳламаяпти"

  • Mr.NoBoDy 04.07.2019 14:21
  • 976
  • 30

"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг агенти Киа Журабчиан ўйинчининг ПСЖга ўтиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарларни рад этди.

- Яқинда "Барселона" спорт директори билан гаплашдим. У менга нархдан қатьий назар клуб шу ёзда Коутиньони сотишни хоҳламаётганлигини айтди. Бундан ташқари, бизда ПСЖ билан алоқа ҳам бўлгани йўқ, - дейди агент.

Футболчи фаолиятини "Интер"да бошлаган. Филиппе италияликлар таркибида 2008-2013 йилларда ҳаракат қилган. У бу вақт давомида "Васко да Гама" ва "Эспаньол" клубларида ижара асосида тўп тепган. 2013 йилда эса "Ливерпуль"га ўтган ва 2018 йилдан эътиборан каталонияликлар шарафини ҳимоя қилмоқда.

27 ёшли футболчи 2010 йилдан Бразилия терма жамоаси футболчиси саналади.

Коутиньо якунланган мавсум барча турнирларда 58та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 5та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар