Расман: Рауль Альбиоль бошқа клубга ўтди

  • Mr.NoBoDy 04.07.2019 18:21
  • 1077
  • 30

"Наполи" ҳимоячиси Рауль Альбиоль фаолиятини "Вильярреал"да давом эттиради.

Бу ҳақда неаполликлар расмий сайти хабар тарқатди. Трансфер 3,6 миллион фунтга баҳоланмоқда.

Футболчи Испан клуби билан 3 йиллик шартномага имзо чекди.

Альбиоль "Наполи"дан ташқари "Валенсия", "Хетафе" ва "Реал" клубларида ўйнаган.

Ҳимоячи якунланган мавсум 22та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар