"Водил" клуби устози: "Сафардаги учрашувда кучли рақибга қарши ёмон ўйин ўтказмадик"

  • Mr.NoBoDy 04.07.2019 22:42
  • 1199
  • 30

Фарғона вилояти биринчилиги 4-туридан ўрин олган “Ёзёвон-Лочинлари”(Ёзёвон) - “Водил” (Фарғона тумани) (4:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Абдураҳмонов сайтимизга интервью берди.

Бугунги рақибимиз Про-Лига мусобқаларида иштирок этган ва яхши шаклланган жамоа эди. Жамоа бошқарувидаги Салимжон Зокиров ҳам бир неча йиллик тажрибага эга мураббий ҳисобланади. Бугун қийин ўйин ўтказдик. “Ёзёвон-Лочинлари” агар шундай ўйин намойиш этса, мавсум якунида пешқадамлар сафида бўлади. Бугун астойдил ҳаракат қилдик, жамоамиз янги ташкил этилди, ўйиндан-ўйинга шаклланиб бормоқдамиз.

Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Танаффус вақтида шогирдларимга футбол ўйнаш кераклигини, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкинлигини, 3:0 ютқазиб туриб, якунда ютиб кетган жамоалар борлигини тушунтирдим. Футболчиларимиз иккинчи бўлимда ҳисобни 3:3 кўринишига келтиришганди, афсус ўйин сўнгида яна гол ўтказиб юбордик. Умуман олганда сафардаги учрашувда кучли рақибга қарши ёмон ўйин ўтказмадик деб ўйлайман, барчага раҳмат – дейди Шуҳрат Абдураҳмонов

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Ўхшаш янгиликлар