ads


Лукакунинг агенти: "Интер" уни истаётган бўлса, тезроқ шартнома имзоласин"

  • Mr.NoBoDy 04.07.2019 23:42
  • 654
  • 30

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Ромелу Лукакунинг агенти Федерико Пасторелло мижозининг "Интер"га ўтиши борасидаги саволга жавоб берди.

"Ҳозирча янгилик йўқ. Биз ҳар бир вазиятни ижобий тарафлама якунлашга ҳаракат қиламиз.

Агарда клуб раҳбарияти ҳам, футболчининг ўзи ҳам трансферни истаётган бўлса, клубдагилар тезлашиши керак. Бу улар учун ажойиб нишон.

Умуман олганда ишларни мураккаблаштирмасдан барчаси оддий тарзда якунланиши керак", - деди агент.

Ўхшаш янгиликлар