“Милан”га Португалия терма жамоаси аъзоси керак

  • Mr.NoBoDy 05.07.2019 09:42
  • 1039
  • 30

Рубен Невеш фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

“Вулверхэмптон” клуби ярим ҳимоячиси Рубен Невеш клубни тарк этиши мумкин. Футболчининг хизматларига “Милан” жиддий қизиқиб қолган. “Бўрилар” Невешнинг трансферини 45 млн еврога баҳоламоқда.

Таъкидланишича, “Милан” инглиз клубига Невеш учун Андре Силва ҳамда 15 млн евро таклиф қилмоқчи.

Невеш ва Силванинг ҳам агенти Жорже Мендеш ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар