Буффон "Ювентус"да янги рақам остида ҳаракат қилади

  • Mr.NoBoDy 05.07.2019 11:00
  • 1121
  • 30

Италиялик афсона Жанлуижи Буффон "Ювентус"га қайтди ва ўзи учун янги рақам танлади.

41 ёшли посбон 2019/20 йилги мавсумда 77-рақамли либосда ҳаракат қилади.

Олдинроқ, Буффон "Юве"да 1,5 миллион евро маош олиши хабар қилинган эди. "Кекса синьора" дарвозабоннинг ПСЖ билан тузган шартномаси 30 июнда якунига етгандан сўнг уни текинга қўлга киритди.

Буффон бундан олдин 2001 йилдан 2018 йилгача туринликлар таркибида ҳаракат қилган.

ПСЖ нинг собиқ италиялик дарвозабони якунланган мавсум парижликлар сафида 25та ўйинда майдонга тушиб, шунча гол ўтказиб юборди.


Ўхшаш янгиликлар