"Атлетико"нинг янги ўйинчиси қайси рақам остида ўйнайди?

  • Mr.NoBoDy 05.07.2019 11:42
  • 969
  • 30

"Атлетико" ҳимоячи Фелипе "матрасчилар" таркибида нечинчи рақам остида ўйнаши маълум.

Бразилия терма жамоаси футболчиси мадридликлар таркибида 18-рақам остида ҳаракат қилади.

Футболчи клуб билан 3 йиллик шартномага имзо чеккан. Трансфер 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фелипе якунланган мавсум "Порту" сафида Португалия чемпионатида 31та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассистга эришган. У бу ўйинларда 10та сариқ карточка олган. Футболчи бундан олдин Бразилиянинг "Брагантино" ва "Коринтианс" клубларида ўйнаб улгурган.

Ўхшаш янгиликлар