Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги ЖЧ. Ўзбекистон "ўлим" гуруҳида!

  • Mr.NoBoDy 05.07.2019 12:21
  • 979
  • 30

12-15 июль кунлари Польшада меҳрибонлик уйлари ўртасида Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтади.

Унда меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларидан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Ушбу халқаро мусобақага қуръа ташланди ва терма жамоамиз “С” гуруҳида Испания, Вьетнам, Россия, Латвия, Словения, Беларсуь терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадиган бўлишди.

Халқаро мусобақа олдидан терма жамоа мураббийи Жамшид Асадов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Мундиалга қуръа ташланди ва биз “ўлим” гуруҳидамиз. Гуруҳимиздаги терма жамоалар кучли рақиблар ҳисобланади. Испания бир маротаба, Россия эса икки карра Жаҳон чемпиони ҳисобланади. Шундай бўлса-да мақсадимиз сари олға интиламиз ва насиб этса чемпионлик учун курашамиз. Тўғрисини айтганда, бундай гуруҳ бизга қўшимча куч ва мотивация беради. Биз халқимиз ва футбол мухлисларимиз, қолаверса ота-оналаримизнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Халқимиздан бизларни дуо қилиб, қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қолар эдик”, - дейди Асадов.



Терма жамоамизнинг Польшага йўл олувчи таркиби билан танишинг:

Дарвозабон

Исламов Сергей

Ҳимоячилар
Шаплов Данил
Эргашбоев Тоир
Шоназаров Абдуқаххор
Очилов Жаҳонгир

Ярим ҳимоячилар
Шамшидов Эдгар
Нюсков Амир
Караханян Руслан

Ҳимоячилар
Абибуллаев Тимур
Сон Салим

Бош мураббий - Асадов Жамшид
Ёрдамчи мураббий - Касимов Азиз

Жамшид Асадов бошчилигидаги жамоа 12 июль куни Польшага йўл олади. Дастлабки ўйинни улар 13 июль куни Испания терма жамоасига қарши олиб боради.

Халқимиздан ушбу терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қолар эдик. Зеро бу фарзандлар барчамизники!

Дилдора Холбоева тайёрлади

Ўхшаш янгиликлар