ПСВ Анхелиньонинг ўрнига "Валенсия" ҳимоячисини ижарага олди

  • Mr.NoBoDy 05.07.2019 15:21
  • 1100
  • 30

Тони Лато фаолиятини Эйндховенда давом эттиради.

ПСВ "Валенсия" ҳимоячиси Тони Латони ижарага олди.

Клублар ўтган бир неча кун давомида музокаралар олиб боришди ва трансфер учун турли вариантларни ўрганишди. Бу вариантлар ичида футболчини сотиб олиш ҳам бор эди, аммо якунда Лато ижарага берилди.

21 ёшли футболчи "Валенсия" тарбияланувчиси ҳисобланади. У Испаниянинг 21 ёшгача бўлган терма жамоасида ҳаракат қилади.

Лато якунланган мавсум барча турнирларда атиги 6та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар