Самир Насри клубини ўзгартирди

  • Mr.NoBoDy 05.07.2019 21:00
  • 1121
  • 30

Франциялик ярим ҳимоячи Самир Насри фаолиятини Бельгияда давом эттирадиган бўлди.

32 ёшли хавбек "Андерлехт"га ўтди. Футболчи эркин агент сифатида Бельгия клуби билан шартнома имзолади.

Францияликнинг аввалги клуби "Вест Хэм" бўлган эди. У "болғали жангчилар" сафига январда ўтганди. Насри ярим мавсум давомида 6та учрашувда майдонга тушди ва 2та голли пас берди.

Насри фаолияти давомида "Марсель", "Арсенал", "Манчестер Сити", "Севилья" ва Туркиянинг "Антальяспор" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар