Сульшер: "МЮ бир ёки икки трансферни амалга оширмоқчи"

  • Mr.NoBoDy 05.07.2019 21:21
  • 1121
  • 30

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер клубнинг трансфер кампанияси ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- МЮ икки харидни амалга оширди. Ёзда яна бирор футболчи сотиб олинадими?

- Бу қисқа ва узоқ муддатли лойиҳа. Биз айни дамда фақат уч йилдан кейин нима бўлиши ҳақида ўйлай олмаймиз, шу сабабли қисқа муддатли мақсадларимиз ҳам бор.

Бозорда хотиржам ҳаракат қиляпмиз, ходимлар яхши ишлашмоқда. Бир ёки иккита трансферни амалга оширишимиз мумкин.

Жамоани кучайтиришни истаймиз. Бутун ёз Жоэел (Глейзер, МЮ эгаси), Эд (Вудворж, ижрочи директор) ва футболчи излайдиган мутахассислар билан суҳбатлашдим.

Яна бир нечта харидлар бўлади" - дейди Сульшер.

Ўхшаш янгиликлар