"Бавария"га қарши баҳсда ўйнаган ПСЖ футболчиларидан бири ўйиндан икки кун олдин тунги клубда "яшаган" экан

  • Mr.NoBoDy 13.03.2023 19:25
  • 6798
  • 30

ПСЖ футболчиларидан бири "Бавария"га қарши баҳс олдидан спорт режимини бузган.

Маълумотларга кўра, 8 март куни "Альянц Арена"да ўтказилган баҳсдан икки кун аввал Париж клуби сафида асосий таркибда майдонга тушган футболчилардан бири тонгги соат 6 гача тунги клубда дам олган. Бир неча кун аввал ҳам у зиёфатда бўлган. Футболчининг исми айтилмаган.

ПСЖ икки ўйин натижасига кўра "Бавария"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ўхшаш янгиликлар