"Барселона" раҳбари: "Дембеле Неймардан кучлироқ"

  • Mr.NoBoDy 05.07.2019 22:42
  • 984
  • 30

«Барселона» президенти Хосеп Бартомеу Неймарнинг Каталонияга қайтиши ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

«Биламан, Неймар ПСЖдан кетишни хоҳламоқда. Лекин, бу ҳақда фақат матбуот орқали эшитмоқдаман. Шунингдек, ПСЖнинг у билан хайрлашишни хоҳламаслигидан ҳам хабарим бор. Шундай экан, бу саволни ёпилди деб айтсак бўлади. Умуман олганда мен Дембелени Неймардан кучлироқ деб ҳисоблайман. Таркибимизда у каби юқори савияли футболчининг бўлиши эса бизнинг омадимиздир», – дейди Бартомеу.

Қайд этиш жоизки, олдинроқ Неймар «кўк-анорранглилар» раҳбари билан трансфер борасида келишиб олгани маълум қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар