ads


Погбанинг агенти: "У кетиш арафасида турибди"

  • Mr.NoBoDy 05.07.2019 22:42
  • 582
  • 30

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг агенти Мино Райола мижози ҳақида фикр билдирди.

«Клубдагиларнинг барчаси, яъни, мураббийдан тортиб раҳбарларгача Полнинг клубдан кетишни хоҳлаётганини билади. Погбанинг олдинга интилиш учун ҳаракат қилишидан ҳам барча хабардор. У кетиш арафасида турибди. Погба нимани ҳис этаётгани кўпчиликка маълум», – дея қайд этган Райола.

Аввалроқ, Погбанинг «Ювентус»га қайтиш ҳақида хабарлар тарқалганди. Шунингдек, у билан «Реал» ҳамда ПСЖ клублари музокаралар ўтказаётгани айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар