ads


Африка Миллатлар Кубоги-2019. 1/8 финалнинг илк тўқнашуви ўтказилди ва ғолиб футбол лотереясида аниқланди

  • Mr.NoBoDy 06.07.2019 00:21
  • 540
  • 30

Африка Миллатлар Кубоги-2019 нимчорак финалининг илк баҳсида Марокаш вакиллар Бенин билан учрашди.

Баҳснинг асосий бўлимлари 1:1 ҳисоби билан якунланди. Қўшимча таймларнинг биринчисида эса бенинликлар ҳимоячиси Ҳолид Аденон рақибга қўполлик ишлатгани учун иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди. Шу тариқа, экстра таймларда ҳам ҳисоб ўзгармади. 

Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида эса Бенин вакиллари омадлироқ чиқди. Уларнинг кейинги босқичдаги рақиб айни дақиқаларда бошланган Уганда – Сенегал ўйиндан сўнг маълум бўлади. 


Марокаш – Бенин 1:1 (0:0, 1:1, 0:0, 0:0)

«Cairo Military Production Stadium»

Голлар: 0:1 – 53 Адилью, 1:1 – 75 Эн-Носири.

Пенальтилар серияси: 1:4.

Марокаш – Буну, Саисс, да Кошта, Ҳакими, Бельҳанда (Буфаль, 59), Буссуфа, Эл-Аҳмади (Фажр, 107), Зиеш, Амрабат (Идрисси, 88), Дирар (Мазрауи, 74), Эн-Носири.

Бенин – Аллагбе, Адилью, Вердон, Аденон, Имору, Сессеньон, Адеоти, Доссу (Анаан, 87), Сейбу, Суку (Жигла, 69), Поте (ДʼАльмеда, 108).

Огоҳлнатиришлар: Аденон (41), Суку (51), Идрисси (90), Эл-Ахмади (100), Сейбу (105), Анаан (106).

Четлатиш: Аденон (97).

Ўхшаш янгиликлар