Африка Миллатлар Кубоги-2019. Мане Сенегални чорак финалга олиб чиқди

  • Mr.NoBoDy 06.07.2019 02:00
  • 1034
  • 30

Африка Миллатлар Кубоги-2019 нимчорак финалидан ўрин олган Уганда ҳамда Сенегал учрашув ўз якунига етди.

Баҳсдаги ягона гол 15 дақиқада сенегалликлар форварди Садио Мане томонидан урилди. Шунингдек, Манеда 61 дақиқада пенальти тепиш имконияти бўлди. Бироқ, у бу вазиятдан фойдалана олмади. Демак, Сенегалнинг ¼ финалдаги рақиби Бенин терма жамоаси бўлади. 


Уганда – Сенегал 0:1

«Cairo International Stadium»

Гол: 0:1 – 15 Мане.

Амалга оширилмаган пенальти: Мане, 61

Уганда – Оньянго, Валусимби, Мугаби, Жууко, Мийя, Аучо (Катерегга, 77), Вассва (Аваньи, 18), Азира, Кадду (Кьямбадде, 57), Окви, Абду.

Сенегал – Гомис, Кулибали, Гассама, Сабали, Куяте, Ндиайе, Гуйе, Мане, Севе (Диатта, 69), Сарр (Кейта Бальде, 81), Ньянг (Дианье, 85).

Огоҳлантиришлар: Оньянго (5), Окви (8), Ндиайе (11), Аучо (31), Кулибали (70).

Ўхшаш янгиликлар