Месси "Барселона"га сенсацион қайтиш ҳақида ўйламоқда

  • Mr.NoBoDy 18.03.2023 15:50
  • 5031
  • 30

Каталония клуби афсонаси Лео Месси қадрдон клубига қайтиши эҳтимоли ҳалигача сақланиб турибди.

Манбанинг хабар беришича, аргентиналик юлдуз "кўк-анорранглилар" сафига қайтиш борасида жиддий бош қотирмоқда. Унинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси кучини йўқотишига атиги 3 ой вақт қолди. Месси ҳозирча шартномани узайтиришга шошилмаяпти. Парижликлар бунинг устида қаттиқ тер тўкаётган бўлса-да, ҳозирча ҳеч қандай олдинга силжиш кузатилмагани айтилмоқда.

Ла Лига вакили молиявий қийинчиликлар билан ўралашиб қолган бўлишига қарамай, ушбу келишув содир бўлиши учун йўлларни излаяпти. Ҳужумчи фаолияти кейинги қисмини MLS'да давом эттириши эҳтимоли юқори эди, бироқ энди у Испанияга йўл олиши кутилмоқда.

Мессининг "Пари Сен-Жермен"да қолишга қарор бериши кўп жиҳатдан унинг клуб келажакдаги режаларида қандай ўрин тутишига боғлиқ.

Месси жорий мавсумни ажойиб формада ўтказмоқда. У шу пайтгача 31 та ўйинда 35 та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар