U-20 Осиё Кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон – Ироқ (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 18.03.2023 19:50
  • 2709
  • 30

Бугун Тошкентда U-20 Осиё Кубоги ўз ниҳоясига етади.

U-20 Осиё Кубоги

Финал

Ўзбекистон – Ироқ 0:0

Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00

Ҳакамлар: Муҳаммад Назми (Малайзия), Аҳмад Саид (БАА), Муҳаммад Зайрул (Малайзия), Яхё Алмулла (БАА), Файсал Эид (Қатар)

Назоратчи: Ден Хиалонг (Хитой)

Комиссар: Носир Алобеидли (БАА)

Ўзбекистон U-20: 21.Отабек Боймуродов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 8.Беҳрузбек Асқаров, 10.Умарали Раҳмоналиев (с), 13.Зафармурод Абдирахматов, 14.Аббос Файзуллаев, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 20.Маҳмуджон Маҳамаджанов, 22.Шерзод Эсанов, 23.Асадбек Жўрабоев

Захира: 1.Эдем Неманов, 12.Асрорбек Кенжаев, 2.Иззатулло Пўлатов, 4.Абубакр Ашуров, 5.Жавоҳир Ўтамуродов, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов, 9.Шаҳзоджон Неъматжонов, 11.Шаҳриёр Жабборов, 16.Шаҳзод Раҳматуллаев, 17.Нодирбек Абдураззоқов, 18.Саидафзалхон Ахроров, 19.Шаҳзод Акрамов

Ироқ U-20: 22.Ҳуссайн Ҳассан, 4.Кадим Раад Хотам, 5.Абдул Раззоқ Қосим (с), 6.Адам Толиб, 9.Мустафо Қобил, 10.Абдулқодир Айюб, 16.Али Жассим, 18.Али Содиқ, 19.Сажжад Муҳаммад, 21.Ҳайдар Абдулкарим

Захира: 1. Аббос Карим, 12. Омран Заки, 3. Али Аббос, 7. Муҳаммад Жамиил, 8. Исмоил Аҳмад, 11. Ашар Али, 13. Аббос Мажид, 14. Аббос Фадҳил, 15. Аббос Мане, 17. Мислим Мусса, 20. Чарбел Авни Шамун, 23. Аббууд Рабаҳ.

Огоҳлантириш: Сажжад Муҳаммад (34)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Тайм якунланди. Бироз нафас ростлаб оламиз.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

43. Файзуллаев бир рақибини финт ишлатиб алдаб ўтди, иккинчисига келганда, тўхтатиб қолинди. Ҳакам эса қовоқларимизни уядиган қарор қабул қилди.

38. Ироқликлар бир лаҳза ҳапдори излашга мажбур қилди, аммо дарвозабонимиз бунга ҳожат йўқлигини исботлади.

34. Сажжад Муҳаммад набираларига Осиё кубоги финалида сариқ карточка олганман дея мақтаниб юрадиган бўлди.

31. Файзуллаев барчани "ГООООООЛЛЛЛ" деб бақиришга мажбур қилди, аммо ён ҳакам барча хурсандчиликларни чиппакка чиқариб, байроқчасини милицонер таёғига ўхшатиб олдинга чўзди.

29. Ироқликларнинг зарбасидан сўнг Ўзбекистон посбони Боймуродов қизларни қучгандек тўпни бағрига босиб олди.

27. Эсанов дарвоза ортида ўтирган томошабинларга тўпни совға қилди.

25. Жўрабоев дарвозабон билан яккама-якка вазиятдан фойдалан олмаганидан сўнг стадиондан эсон-омон чиқиб кетишни ўйлаб кўрса яхши бўларди.

24. Ироқликларда кўмир... йўғ-е, бурчак зарбаси демоқчи эдим. Русчани яхши билмайман, тўғри тушунасиз деган умиддаман.

22. Файзуллаев прессинг натижасида тўпни олиб қўйди, аммо виждони қийналди шекилли, тўпни рақиб дарвозасбонига совға қилди.

21. Абдирахматов айтишга ноқулай қисмидан шикастланди.

19. Жўрабоев яна вазиятда чаққонроқ ҳаракат қила олмади. Оёғига гипс кийдириб бўлса ҳам Холдорхоновни майдонга тушириш керакмикан деган ўй келиб қолди.

15. Асадбек Жўрабоевга ҳужумни якунлашда маҳорат етишмади. Маҳорат бобида чиптасотар чайқовчилардан ўрнак олса бўларди.

10. Ортиқбоев ортиқча ҳаракат қилиб, Абдулкаримни йиқитди.

5. Жўрабоев рақиб дарвозаси томон бош билан зарбаси йўллади, аммо унинг орзулари кейинроқ амалга ошадиган бўлди.

3. Файзуллаев бурчак зарбаси амалга оширди. Аммо ироқлик футболчи тўпни дарвоза чегарасидан ўтказмади ва тўпга қизил паспортини бериб, ортга жўнатиб юборди.

1. Учрашув бошланди!

Бугун Ўзбекистон кўк, Ироқ оқ рангли либосда ҳаракат қилади.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев учрашувни томоша қилишга ташриф буюрди.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди.


Эл қатори, мен ҳам футболчиларимизга битта тилак айтиб қоламан: "Ўйин давомида тезлигингиз стадионда айни дамдаги интернет тезлиги каби бўлмасин".


Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг финалга қадар етиб келгани кўпчилик учун фойдадан ҳоли бўлмади. Айниқса, "Ока, чипта керакми" дейдиганлар учун.


Бугун Ўзбекистон ёшларига фақат ва фақат ғалабани тилаб қоламиз, чунки нархи қизларнинг сочлари сингари ўсиб борадиган автомобиль олиш осон эмас. 


Осиёнинг 16 терма жамоаси мана шу шалпангқулоқ учун кураш олиб бормоқда. Амакимнинг шкафида кўрган гул соладиган вазага ўхшаб кетаркан-у, бироз ялтироқ ва қорин қўйган экан. 


Стадион бўйлаб вувузелалар ижро этилмоқда. Яхшиликка яхши-я, эртага анча вақтдан буён кўришмаган лор танишимни йўқламасам бўлгани эдим.


Айтганча, Аббос Файзуллаев асосий таркибда.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ва финал расмийлари майдонда


Ҳали ўйин бошланмасдан туриб, стадион ичидаги атмосфера ҳам ажойиб. DJ Macarella ижросидаги мусиқага рақс тушиб юборишим ҳам мумкин-у, ижтимоий тармоқлар юлдузи бўлишни истамайман.


Ушбу жараён ҳам қайсидир маънода қизиқарли. "Ока, ўтказворинг, мана, билетим бор", "Оёғимни босволдинг-ку", "Вой, жоним", "Ока, билет керакмасми", "Қайдасан, нимага телефонни кўтармайсан", "О, анави фанаткани қара" деган гаплар қулоқларингиз остида жаоранглаган бўлса, ажабмас.


Майдонга одамлар дарё мисоли оқиб келишмоқда. Албатта, то чипталарида кўрсатилган ўриндиққа жойлашиб олгунга қадар мухлислар анча тер тўкишмоқда. Аввалига метро ёки автобусдан тушиб, ҳавомиз мусаффолигига шукроналар келтирса, сўнгра ичкари киргунга қадар ҳам яхшигина машаққатдан ўтишигатўғри келади.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси "Бунёдкор"га етиб келди

Ассалому алайкум, стадионда ўтирган ёки стадионга кира олмаётган, эҳтимол, чипта нархини эшитиб, ўйинни стадион ташқарисидаги монитор орқали, балки диванга ёнбошлаб кўришни мақбул топган қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг ҳал қилувчи учрашувини биргаликда кузатиб борамиз. Унда Ўзбекистон терма жамоаси Ироққа қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар