Мурод Отажонов: "Жамоамизнинг ўйни энди шаклланяпти. Ўйин қийин кечди, бироқ баҳсни кўрмаганлар 3:0га осонгина ютишибди дейишлари мумкин. Лекин ундай эмас. "Андижон" бизга муаммолар туғдира олишди. Йигитларимизга раҳмат айтмоқчиман, улар охиригача борини бериб ўйнашди. Қанча кўп мана шундай қийин ўйинлар бўлса, футболчиларда тажриба ва маҳорат ошади. Баҳс охирида ёшларни майдонга туширдик ва уларни шу тарзда ўстириб борамиз".