Футболчига бош давогар ҳали ҳам "Интер" бўлиб турибди, аммо неаполликлар миланликлардан тезроқ ҳаракат қилишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, манкунианлар футболчи учун 80 миллион евродан кам маблағ олишмоқчи эмас.
Лукаку якунланган мавсум МЮ таркибида 45 ўйинда қатнашиб, 15 гол урди ва 4 голга ассистни амалга оширди.
Ромелунинг МЮ билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача мўлжалланган.