Эмод Муҳаммад: "Жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб боришни мақсад қилгандик"

  • Mr.NoBoDy 19.03.2023 01:25
  • 381
  • 30

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг финал баҳсида Ўзбекистон терма жамоасига мағлуб бўлган, Ироқ U-20 терма жамоасининг бош мураббийи Эмод Муҳаммад, учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Биринчи навбтада рақибимизни чемпионлик билан табриклайман. Улар бугун ажойиб ўйин намойиш этишди ва ғалаба қозонишди. Бугун бизнинг омадимиз келмади.

- Ушбу турнирдаги жамоангизнинг иштирокига изоҳ бериб ўтсангиз, турнирдан аввал Ироқ фаворитлар қаторида эмас эди, лекин финалга қадар етиб борди.

- Яхши иштирок бўлди деб ўйлайман. Бизнинг мақсадимиз жаҳон чемпионатига чиқиш эди ва биз ушбу вазифани удалладик. Эртадан бошлаб жаҳон чемпионати ҳақида ўйлашни бошлаймиз.

- Ушбу таркибдан кимларни яқин келажакда Ироқ футболи юлдузига айланади деб ўйлайсиз?

- Ушбу таркибдан қанчаси терма жамоа аъзосига ўйланишини билмайман, аммо уларнинг кўпчилиги Ироқ футболининг юлдузи бўлишга қодир. Менинг бунга ишончим қодир.

- Ироқ терма жамоаси Индонезиядаги жаҳон чемпионатига қандай тайёргарлик кўради?

- Жаҳон чемпионатига тайёргарликни эртадан бошлаймиз. Ушбу мусобақада йўл қўйган барча ҳатоларимизни тўғирлаб, жаҳон чемпионатида яхшироқ иштирок этамиз. Жаҳон чемпионатига йўлланма қўлга киритишга ёрдам берган барчага раҳмат айтаман, федерациядан тортиб ОАВ вакилларигача.

- Жаҳон чемпионатидаги мақсадларингиз ҳақида айтиб ўтсангиз?

- Жаҳон чемпионатида турли ҳил жамоалар иштирок этишади. Биз эса жаҳон чемпионатида Осиё шарафини ҳимоя қиламиз. Ушбу таркибга яна 3-4 футболчини қўшиб олмоқчимиз. Жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб боришни мақсад қилганмиз.

Ўхшаш янгиликлар