Ширер: "Холанд ҳар мавсумда 50-60та гол ура олади"

  • Mr.NoBoDy 19.03.2023 16:00
  • 306
  • 30

Собиқ футболчи Алан Ширернинг фикрига кўра, "Манчестер Сити" форварди Эрлинг Холанд ҳар мавсумда 50-60та гол уриши мумкин.

"Холанд - махлуқ. У гол урувчи машина. У гол билан яшайди ва нафас олади. Гол ура олмаса, кечалари ухлолмай чиқади. У яна, яна ва яна голлар уришни истайди.

У ақлбовар қилмас футболчи, унинг жамоаси эса шунчаки орзу эди. Бу жамоа жуда кўп вазият яратади. Холанд мавсумда 50та, балки, 60та ҳам гол уриши мумкин. Шунчаки дахшат", - деди АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурар Ширер.

22 ёшли форвард ушбу мавсум "Сити" таркибида 37 ўйинда 42 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar