Шу орқали аргентиналик мутахассис ЛаЛигадаги ғалабалари сонини 260тага (429 ўйинда) етказиб олди ва "Депортиво" собиқ устози Хавьер Ируретани ортда қолдириб, муваффақиятли баҳслар сони бўйича 3-ўринга кўтарилиб олди.
Рейтингда ундан юқорида фақатгина Мигель Муньос (608 ўйинда 323 ғалаба) ва Луис Арагонес (756 ўйинда 344 ғалаба) бор.