МЮ Милинкович-Савич учун 100 миллион евро тўлашга тайёр

  • Mr.NoBoDy 06.07.2019 13:42
  • 1007
  • 30

"Манчестер Юнайтед" Ван Биссакадан сўнг яна бир йирик трансферни амалга оширмоқчи.

"Лацио" ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич шу трансферлар ойнасида "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин.

Манбанинг хабар беришича, инглиз клуби раҳбарияти сербиялик футболчи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр.

Сербия терма жамоаси аъзоси жорий мавсум клуби сафида 41та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди ҳамда 3та ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

Ўхшаш янгиликлар