"Реал" футболчиси "Милан"га ўтди

  • Mr.NoBoDy 06.07.2019 18:00
  • 1074
  • 30

"Реал" ҳимоячиси Тео Эрнандес А Серияга йўл олди.

Битимнинг молиявий шартлари ошкор қилингани йўқ. Аммо, "Милан" футболчини ижарага олмади, балки тўлиқ сотиб олгани аниқ.

Тео Эрнандес ва "Милан" ўртасидаги шартнома 5 йилга имзоланди.

21 ёшли ҳимоячи ўтган мавсумда "Реал Сосьедад" шарафини ҳимоя қилган эди. 

У "Реал" Ферлан Мендини сотиб олганидан сўнг "қироллик клуби"га керак бўлмай қолди.

Ўхшаш янгиликлар