Расман: ПСЖ клуби "Челси" посбонини қўлга киритди

  • Mr.NoBoDy 06.07.2019 22:42
  • 1037
  • 30

«Челси» билан шартномаси июль бошида якунланган кипер Марчин Булка эркин агент сифатида ПСЖга ўтди.

19 ёшли польшалик посбон парижликлар билан 2021 йилга қадар шартнома имзолади. Булка 2016 йилда «аристократлар» аъзосига айланган бўлиб, асосан, ёшлар (U-18, U-19, U-21, U-23) жамоаларида фаолият олиб борганди. Янги клуби сафида у 30 рақам остида ҳаракат қилади.

Булка лондонликларнинг ёшлар жамоаларида 31 баҳсда қатнашиб, ўз дарвозасидан 42та гол ўтказиб юборганди. Шунингдек, дарвозабон 8 учрашувни қуруқ ўтказишга муваффақ бўлган.

Ўхшаш янгиликлар