U-20 Жаҳон чемпионати қуръаси бекор қилинди, турнир бошқа давлатда бўлади

  • Mr.NoBoDy 26.03.2023 11:00
  • 5121
  • 30

Алишер Никимбаев ўз телеграм каналида Индонезияда ўтиши керак бўлган U-20 Жаҳон чемпионати баҳслари учун қуръа маросими бекор қилинганлигини ёзди.

"31 март куни ўтиши керак бўлган U-20 Жаҳон чемпионати қуръасининг бекор қилиниши бир нарсани англатади: турнир энг камида 20 май куни бошланмаслиги мумкин. Энг кўпида эса, нафақат бошқа саналарда, балки, Индонезияда ҳам бўлмаслиги мумкин", деб ёзади Никимбаев.

Шунингдек, навбатдаги ёзган постида у Индонезия давлати турнирни қабул қилишга тайёр эмаслигига шаъма қилиб ўтган.

"Ундан ташқари, U-17 Жаҳон чемпионати ҳам ноябрда Перуда ўтказилмаслиги мумкин. Перу давлати ҳукумати ташкилий қўмитага ёрдам беришдан бош тортаётгани борасида ёзишди ва шу сабабли катта эҳтимол билан тутнир бошқа давлатла олиб кетилади.

2019 йилда Перу 17 ёшлилар ўртасидаги ЖЧни қабул қилиши керак эди, аммо давлатнинг тайёр эмаслиги сабабли турнир Бразилияга кўчирилганди.

Шу сабабли Перуга 2021 йилги турнирни топширишди, бироқ бу пандемия сабабли бекор қилинди. Аммо улар ҳатто 2023 йилги турнирни ҳам қабул қилишга тайёр эмас экан".

Ўхшаш янгиликлар