Месси тақдирлаш маросимида иштирок этмади

  • Mr.NoBoDy 07.07.2019 07:21
  • 882
  • 30

“Барселона” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Америка кубогида бронза медалларни тақдирлаш маросимида иштирок этмади, дея хабар бермоқда Goal.com.

Копа Америкада 3-ўрин учун кечган баҳсда Аргентина терма жамоаси Чилини 2:1 ҳисобида таслим этди.

Мазкур баҳснинг 37-дақиқасида Лионель Месси ва чилиликлар ярим ҳимоячиси Гари Медел ўртасида келишмовчилик келиб чиқди. Натижада учрашувни бошқарган бош ҳакам Марио Альберто Диас де Вивар ўша эпизод “қаҳрамонлари”ни тезлик билан майдондан четлатди.

Эслатиб ўтамиз, Америка кубоги ярим финалида Аргентина Бразилияга (0:2) имкониятни бой берган бўлса, Чили Перудан (0:3) йирик мағлубиятга учраган эди.

Ўхшаш янгиликлар