“Реал” яқин кунларда Погбанинг трансферини расмийлаштирмоқчи

  • Mr.NoBoDy 07.07.2019 07:42
  • 750
  • 30

Қироллик клуби раҳбарияти МЮ ярим ҳимоячиси Поль Погба трансфери масаласига нуқта қўйиш ниятида.

Қаймоқранглилар яқин кунларда ушбу футболчини сотиб олишни расмийлаштириш ниятида, дея хабар бермоқда L'Équipe.

“Реал” мураббийи Погбани тезроқ ўз жамоаси сафига қўшилишини истамоқда. 26 ёшли футболчи француз мутахассисининг жамоага қўшиб олиниши лозим бўлган футболчилар рўйхатидан жой олганди. Ушбу рўйхатдан жой олган Эден Азар, Ферлан Менди ва Лука Йович аллақачон мадридликлар билан шартномага имзо чекишди.

Зидан Погба 9 июлга қадар “Реал” футболчисига айланишига умид қилаяпти. Шу куни қироллик клуби Халқаро чемпионлар кубогида иштирок этиш учун АҚШга жўнаб кетади.

Ўхшаш янгиликлар