Линекер: “Месси қизил карточкага лойиқ эмасди”

  • Mr.NoBoDy 07.07.2019 09:00
  • 1001
  • 30

Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Гари Линекер Копа Америка-2019 учинчи ўрин учун кечган баҳсда Аргентина-Чили (2:1) учрашувини бошқарган ҳакамни танқид қилиб чиқди.

Мазкур беллашувнинг 37-дақиқасида бош ҳакам Марио Алберто Диас аргентиналиклар форварди Лео Месси ва чилиликлар ярим ҳимоячиси Гари Меделга қизил карточка кўрсатганди.

“Бу вазиятда Месси иштирок этгани учун менинг эътиборимни тортди. Аммо фикримча, ўша вазиятда Месси ёки бошқа футболчи иштирок этган тақдирдаям, бош ҳакам вазиятни юмшатиб, сариқ карточка бериш билан чекланиши кифоя эди. У вазият қизил карточкага тортмасди”, дея ўз Твиттер саҳифасида қайд этиб ўтди Линекер.

Ўхшаш янгиликлар