Фалькао Туркия жамоасига ўтишга яқин турибди

  • Mr.NoBoDy 07.07.2019 12:21
  • 1170
  • 30

"Монако" ҳужумчиси Радамель Фалькао фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин турибди.

"L’Equipe" хабарига кўра, 33 ёшли колумбиялик футболчига "Галатасарой" клуби даъвогарлик қилмоқда. Томонлар музокараларни якунлашган ва трансфер келишиб олинган. 

Ўтган мавсумда колумбиялик футболчи Лига 1`да 33 ўйинда қатнашиб, 15 гол урди ва 3 голга ассистентлик қилди. Олдинроқ унинг хизматларига "Валенсия" ва "Атлетико", шунингдек, Хитой ва Саудия Арабистонидан таклифлар борлиги борасида маълумотлар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар