Осиё футболи. "Ал Дуҳайл" жуда қизиқ трансферни амалга оширди

  • Mr.NoBoDy 07.07.2019 15:21
  • 1038
  • 30

Осиё чемпионлар лигасининг 1/8 финалига тайёргарлик кўраётган "Ал Дуҳайл" ўз сафига ироқлик футболчини қўшиб олди.

Эътиборлиси, ушбу трансфер жуда қизиқ тарзда амалга оширилди. Қатар клуби Моҳанад Али учун 2 миллион доллар тўлашдан ташқари унинг жамоаси "Ал Шурта"га автобус олиб берадиган, шунингдек келажакда ушбу клубдан бошқа ҳар қандай ўйинчини харид қилса 20 фоизлик чегирмага эга бўлди. 

Футболчининг ўзи "Ал Дуҳайл" билан 5 йиллик шартномага имзо чекди ва йиллик маоши 1,25 миллион доллар бўлади. Моҳанад Али "Ал Шурта" - "Ал Минаа" баҳсидан сўнг "Ал Дуҳайл" сафига бориб қўшилади. Қатарликлар жамоани таркб этиб Грециянинг "Олимпиакос" клубига ўтиб кетган Юсеф Ал Араби ўрнига Осиё Кубоги-2019да порлаган Моҳанад Алини таклиф этишди.

Ўхшаш янгиликлар