Руни: "Санчо МЮни унутиши керак"

  • Mr.NoBoDy 07.07.2019 15:42
  • 1019
  • 30

"Манчестер Юнайтед" афсоналаридан бири Уэйн Руни "Боруссия" футболчиси Жейдон Санчонинг манкунианликлар сафига ўтиши борасида гапирди.

"Боруссия" - ажойиб мухлисларига эга бўлган, ёш футболчиларни доимо қадрлаб келган ажойиб клуб. Санчони у ерда кўриб турганимдан хурсандман.

Бир куни Санчо менга Англия жамоасига кўчиб ўтса, жамоага ёрдам бера олиши ёки захирада ўтириб қолиши борасида савол берди.

У Дортмундда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Демак, у "Манчестер Юнайтед" ҳақида унутиб, "Боруссия"да қолиши керак", - деди Руни.

Ўхшаш янгиликлар