Лэмпард: "Хадсон-Одои "Челси"нинг асосий футболчиси бўла олади"

  • Mr.NoBoDy 07.07.2019 16:21
  • 1067
  • 30

"Челси" бош мураббийи Френк Лэмпард ярим ҳимоячи Каллум Хадсон-Одои ҳақида фикр билдирди.

"Каллум - айни дамда жамоамизнинг етакчилигини қўлига ола биладиган ажойиб футболчилардан бири. Балки ўйинни унинг атрофида қуриш вақти келгандир деб ўйлайман.

Мен уни четга чиқариб қўймоқчи эмасман. Унга: "Бу сенинг йўлинг, бор ўзинг танла", дейдиган вақт келди. У ҳозирги қобилияти билан бемалол бизнинг ва Англия терма жамоасининг асосий футболчисига айлана олади", - деди Лэмпард.

Ўхшаш янгиликлар