ads


Гризманн ўз шартномасини сотиб олмоқчи

  • Mr.NoBoDy 07.07.2019 17:21
  • 516
  • 30

"Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн янги мавсум учун тайёргарликни ўташ учун клуб қароргоҳига боришни истамаяпти.

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, футболчи ўз юристлари орқали клуб вакилларига ўзининг 120 миллионлик товон пулини ўзи тўлашга тайёрлигини билдирган. Шундан кейин мадридликлар бош мураббий Диего Симеоненинг талабига биноан футболчини жамоага қайтариш учун товон пулини клубнинг ўзи тўлашини айтган.

"Атлетико" ушбу хабарни олганидан кейин Гризманн бир неча кун муддат ичида 120 миллион евролик чек билан раҳбарият олдига кириши ва ўз шартномасини ўзи сотиб олиши керак бўлади. Шу орқали у "Атлетико"нинг машғулотида қатнашиш мажбурияти йўқолади.

Олдинроқ Гризманн "Барселона"га ўтаётгани борасида маълумотлар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар