Азиз Тўхтабоев: “Канчельскис? Билмайман”

  • Mr.NoBoDy 07.07.2019 21:00
  • 1049
  • 30

Лига кубоги “В” гуруҳи 3-тур “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Азиз Тўхтабоев иштирок этди.

Авваламбор бугунги иссиқ об-ҳавода майдонга тушган футболчиларига раҳмат. Мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман. Футболчиларимиз бугун биринчи давранинг сўнгги ўйини бўлгани боис борларини бериб ҳаракат қилишди. Танаффусга чиқиш олдидан мухлисларимизга хуш кайфият тақдим қилган ҳолда чиқишни мақсад қилган эдик. 

“Ўлим” гуруҳидан 1-ўрин билан чиққанимиз ёқимли ҳолат бўлди.

Кейинги босқичда бизга ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ. Кучлироқ рақиб билан ўйнашга ҳам тайёрмиз. Кучли рақиблар билан бўладиган ўйинлар футболчиларга катта тажриба мактаби бўлади.

Давралар оралиғида таркибимизда бир қатор ўзгаришлар бўлиши мумкин. Сафимизга янги ўйинчилар келиб қўшилишади. Жамоадан кетадиган ўйинчилар ҳам бўлиши мумкин.

Иккинчи даврада яхши натижа кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз. Жамоамиз инқироздан чиқиб кетиш учун боримизни берамиз.

Мақсадимиз Қўқон футболининг ривожига катта ҳисса қўшиш.

Ижтимоий тармоқларда Андрей Канчельскисни жамоамизга келиши борасида гап сўзлар юрибди. Жамоамиз раҳбарияти жамоага янги мураббий келиши ҳақида ҳеч қандай гап айтишмаган.

Ўхшаш янгиликлар