Месси: "Аргентина финалда ўйнашга лойиқ эди"

  • Mr.NoBoDy 07.07.2019 21:00
  • 953
  • 30

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси ўз жамоасининг Копа Америкадаги иштироки якунланганидан сўнг, "Инстаграм"га жамоадошлари билан тушган суратни жойлади.

32 ёшли футболчи сурат остида қуйидаги гапларни ёзиб қолдирди: "Биз бу турнирни ғалаба билан тарк этяпмиз, аммо бу сафар мусобақа адолатсиз ўтди. Бразилиядан кучлироқ ҳаракат қилдик ва финалда ўйнашга лойиқ эдик. Бироқ келажакка оптимизм билан қарашимиз керак, чунки бу терма жамоанинг келажаги бор. Шунчаки унга вақт бериш лозим. Олға, Аргентина".

Аргентина терма жамоаси Копа Америкада учинчи ўрин учун курашда Чилини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ўхшаш янгиликлар