Конте: "Интер" ва "Юве" ўртасида катта фарқ бор, уни йўққа чиқариш керак"

  • Mr.NoBoDy 07.07.2019 21:21
  • 1174
  • 30

"Интер" бош мураббийи Антонио Конте янги мавсумдаги мақсадлари ҳақида гапирди.

"Интер" ва мен вазиятни бир хил кўряпмиз. Муҳим ишга қўл урмоқчимиз ва буни уддалаш учун кўп ва хўп меҳнат қилишимиз лозим.  "Интер" буюк анъаналар ва тарихга эга клуб, шу сабабли уни бошқаришга осонлик билан розилик бердим.

Мен ўзимга чегара қўймайдиган инсонман, бошқалар ҳам бундай қилишини истамайман.

"Интер" ва "Ювентус" ўртасида катта фарқ бор, "Наполи" барқарор ўйин кўрсатмоқда. Биз бу фарқни йўқотишимиз керак" - дейди Конте.

Ўхшаш янгиликлар