Аёллар ўртасидаги ЖЧ-2019. АҚШ навбатдаги титулни қўлга киритди

  • Mr.NoBoDy 07.07.2019 22:42
  • 977
  • 30

Францияда аёллар ўртасидаги саккизинчи жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Ҳал қилувчи баҳсда амалдаги мундиал ғолиби АҚШ вакиллари Голландияга қарши тўқнаш келди ва 2:0 ҳисобида зафар қучиб, чемпионлик титулини ўзида сақлаб қолди. Америкаликлар мусобақа тарихида тўртинчи совринни қўлга киритиб, бу борада ўз рекордларини янгилашди. Уларнинг энг яқин таъқибчиси эса Германия терма (2та титул) жамоасидир.


АҚШ – Голландия – 2:0 (0:0)

Голлар: 1:0 – Рапино (61, пенальти), 2:0 – Лавелль (69).

АҚШ – Нихер, Данн, Сауэрбранн, Далькемпер, ОЪХара (Кригер, 46), Мевис, Эртс, Лавелль, Рапино (Пресс, 79), Хит (Ллойд, 87), Морган.

Голландия – ван Венендаль, Блодворт, дер Граг, Деккер (ван де Санден, 73), ван Лунтерен, Спитце, ван де Донк, Грунен, Мартенс (Роорд, 69), Беренстейн, Мидема.

Ўхшаш янгиликлар